Бортида 52 нафар йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзолари бўлган Британиянинг Flybe авиакомпаниясига тегишли самолёт Белфаст халқаро аэропортида олд шассисиз қўнишни амалга оширди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Bombardier Q-400 самолётининг шассиси худди шу аэропортдан учиш вақтида бузилган. Таъкидланишича, ҳаво кемаси қўнишдан олдин ёқилғини сарф қилиш мақсадида Ирланд денгизи узра икки соат айланишга мажбур бўлган.
Нохуш ҳодиса оқибатида бир йўловчи бошидан жароҳат олганлиги сабаб шифохонага ётқизилган.