• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳақиқат ёки гулхан: бидъатчига айланган Галилео Галилей тақдири

    1633 йилда италиялик олим Галилео Галилей устидан инквизиция бошланади. У оламнинг гелиоцентрик тизимини фаол ҳимоя қилгани учун суд қилинади. Орадан салкам 350 йил ўтгач, Рим папаси Иоанн-Павел II инквизиция олимни Коперник назариясидан воз кечишга мажбурлаб, хатога йўл қўйганини тан олади.

    Фото: Wikipedia

    Галилей 1564 йилда Италиянинг Пиза шаҳрида дунёга келади. 18 ёшида у отасининг маслаҳатига амал қилиб, Пиза университетида тиббиёт бўйича таълим олишга киришади. Айнан шу ерда Галилей физика ва математикага қизиқиб қолади. Аммо ёш олим молиявий муаммолар сабаб университетни ташлаб кетишга мажбур бўлади, шундай бўлсада бу унга механикани мустақил тадқиқ этишига тўсқинлик қилмайди.

    1586 йилда Галилей ўзининг биринчи илмий иши — “Кичик гидростатик тарозилар” китобини ёзади. Орадан уч йил ўтгач, Галилей Пиза университетига математика ўқитувчиси сифатида қайтади. Галилейнинг Аристотел назариясини амалда қўллаб, Пиза минорасидан турли буюмларни ташлаганига оид тажрибалари айнан шу даврга тааллуқли.

    Кейинроқ Галилей Падуя университетида геометрия, механика ва астрономиядан дарс бера бошлайди. Бу олим ўзининг илимий кашфиётларини амалга ошира бошлаган даврдир. У замонавий механика асосларига тамал тоши қўяди, ҳаракат нисбийлиги ҳақидаги ғояни илгари суради, инерсия, эркин тушиш ва жисмларнинг қия текисликдаги ҳаракати қонунларига асос солади; биринчи бўлиб устунларнинг мустаҳкамлигини ўрганади.

    Галилей дунёқарашининг асоси — дунёнинг объектив мавжудлигини, яъни унинг инсон онгидан ташқарида ва мустақил эканини тан олиш. У олам чексиз, материя абадий, дея ҳисоблаган. Табиатда юз берадиган барча жараёнларда ҳеч нарса йўқ бўлмайди ва яралмайди — фақатгина жисм ёки уларнинг зарраларини ўзаро тартиби ўзгаради. Материал мутлақ бўлинмас атомлардан ташкил топган, унинг ҳаракати — ягона бўлиб, универсал механик ҳаракат. Ер каби осмон жисмлари ҳам механиканинг ягона қонунига бўйсунади. Табиатдаги ҳамма нарса қатъий механик сабабларга боғлиқ. Галилей фаннинг асл мақсадини ҳодисаларнинг сабабларини топишда сифатида кўради. У ҳодисаларнинг ички заруриятини билиш билимнинг энг юқори даражаси дерди. Галилей кузатиш — бу табиатни билишнинг бошланғич нуқтаси, тажрибани эса фаннинг асоси дея ҳисобларди.

    1606 йилдан бошлаб Галилей астрономия билан жиддий шуғуллана бошлайди ва 32 баробар катта қилиб кўрсатадиган телескопни яратади. 1610 йилнинг 7 январга ўтар кечаси у телескопни осмонга қаратади. Ой юзасини кўздан кечирган олимлар у Ерга ўхшайди деган фикрга келади — бу эса ўша вақтдаги диний қарашлар ва Аристотелнинг Ернинг самовий жисмлар орасидаги алоҳида ўрни ҳақидаги таълимотига зид эди.

    Галилей Юпитернинг тўртта йўлдошини очади, бу ҳам Аристотел таълимотига мос келмасди. У Қуёш ўз ўқи атрофида айланишини аниқлайди. Галилей ўз ўқи атрофида айланиш барча осмон жисмларига хос хусусият ва Коперник томонидан таклиф этилган оламнинг гелиоцентрик тизими ҳақидаги қарашлар тўғри деган хулосага келади.

    Фото: National Geographic

    1610 йил март ойида Галилей “Юлдузлар хабарчиси” номли илмий ишини эълон қилади ва бутун Европада машҳурликка эришади. Бундан ташқари, тоскан герцоги Козимо II Медичи Галилеога саройда математик сифатида ишлаш таклифини билдиради ва олим мамнуният билан таклифни қабул қилади. Герцог ҳимояси Галилейга Коперник таълимотини тарғиб қилиш имконини берарди.

    Галилей ва Кеплер

    Галилейнинг кашфиётлари унинг замондошларини ҳайратга солиши лозим эди. Конус кесимлари (эллипслар, параболалар, гиперболалар) — юнон геометриясининг энг юқори чўққиси — ҳақиқатга алоқаси бўлмаган математик фантазиянинг мевасидек туюлар эди. Галилей парабола мутлақо “ер” шароитида бевосита ҳосил бўлишини кўрсатади (яна ХIX-асрда Лаплас конус кесимларининг тадбиқини соф математиканинг кутилмагандаги тадбиқи сифатида келтирган). Худди ўша йиллари конус кесимларининг анча қизиқ ҳолда бутунлай бошқа масала орқали вужудга келиши  ажойиб. 1604-1605 йиллари Иоганн Кеплер (1571-1630) Марснинг эллипс бўйича ҳаракатланиши, унинг  фокусида  эса  Қуёш туришини кашф  этди (ўн йилдан сўнг Кеплер бу тасдиқни ҳамма сайёраларга тадбиқ этди). Бу мос тушиш муҳим ва бу икки кашфиёт биз учун ёнма-ён туради, аммо Нютонгача эҳтимол, бу натижаларни ҳеч ким дурустроқ солиштирмаган. Бундан ташқари, Галилей Кеплер қонунини тан олмаган, бир-бири билан узлуксиз ёзишиб турса-да, ўзининг кашфиёти ҳақида Кеплерга ёзмаган (кашфиёт Кеплер вафотидан кейин чоп этилган).

    Галилей билан Кеплер узоқ вақт ўзаро ёзишиб туришган. Кеплер Галилейга руҳан энг яқин олимлардан бири эди. Аввало, энг муҳими Кеплер Коперник системасини сўзсиз қабул қилган эди. 1597 йилдаёқ Галилей (“Олам тузилишининг сири” китобини олиши муносабати билан) Коперник системасини ёқловчи ўзининг қимматли далилларини нашр этиш иштиёқида эканлиги тўғрисида Кеплер билан ўртоқлашади. У “...мен Шу вақтгача кам кишилар орасида ўлмас шуҳратга эришган, аммо кўпчилик учун, кўпчилиги аҳмоқлар учун ҳақоратга ва кулгига лойиқ бўлиб кўринган Коперник тақдирига учраб қолишдан қўриб, уларни нашр этишга жазм эта олмасдим. Агар Сизга ўхшаш кишилар кўпроқ бўлганида мен ўз мулоҳазаларим билан чиқишга жазм этардим, ҳамон Шундай эмас экан, бу мавзуни қарашдан қоча қоламан”,— деб ёзади. Кеплер жавоб тариқасида қизғин чақириқ юборади: “Галилей  иккиланишни ташла ва олға чиқ!”. У бирлашишни таклиф этади: “Агар мен хато қилмасам Европа математиклари орасида биздан ажралиб чиқмоқчи бўлганлари кўп эмас”.

    Фото: Wikimedia Commons

    Жараён

    Орадан уч йил ўтгач, Галилей Коперник қарашларини ҳимоя қилиб аббат Кастеллига мактуб йўллагани маълум бўлади. Ушбу мактуб Галилейни тўғридан тўғри инквизиция қўлига топшириш учун асос бўлиб хизмат қилади. 1616 йилда 11 нафар илоҳиёт мутахассислари Коперник таълимотини кўриб чиқиб, уни ёлғон экани бўйича хулоса беради. Галилей эса Римга чақирилади ва ундан ўз қарашларини оммага ёйишни тўхтатиш талаб қилинади, олим бунга бўйсунишга мажбур бўлади.

    У бидъат борасидаги айбловдан ҳимояланишга муваффақ бўлади, бироқ 1616 йилнинг 5 мартида Муқаддас конгрегациянинг эътиқод масалалари бўйича декрети эълон қилинади — унда Коперник бидъатда айбланади, “Осмон жисмларининг айланиши тўғрисида”ги қўлёзмалари эса “Тақиқланган китоблар индекси”га киритилади.

    Галилей исми тилга олинмайди, аммо Муқаддас Конгрегация Римнинг етакчи теологи кардинал Белларминга Галилейни “тартибга чақириб қўйиш” ва унга Коперник назариясидан воз кечиши кераклигини тушунтириш вазифасини юклайди. Галилейда уларга бўйсунмоқдан бошқа илож йўқ эди, у илмий фаолият билан бошқа шуғуллана олмай қолади, чунки олим Аристотел анъаналари доирасида буни тасаввур қилолмасди.

    1632 йилда “Олам тузилишининг икки асосий системаси ҳақида диалог” китоби чоп этилади. Китоб Копернинг икки тарафдори ҳамда Аристотел ва Птоломей таълимотига содиқ инсон ўртасидаги диалог шаклида ёзилган эди. Мазкур китобни чоп этишга Галилейнинг дўсти папа Урбан VIII рухсат берган бўлсада, орадан бир неча ой ўтгач китоб сотуви тақиқланади, Галилей эса Римга судга чақирилади.

    Фото: Wikimedia Commons

    1633 йилнинг 21 апрелида бошланган тергов 21 июнда якунланади. 22 июнь куни Жордано Бруни ўзига чиқарилган ўлим ҳукмни эшитган жойда Галилей тиз чўккан ҳолда ўз қарашлардан воз кечиш ҳақида ёзилган матнни ўқиб беради.

    Олим умрининг охирги йилларида оғир шароитда ишлашга мажбур бўлади. У Флоренсиядаги вилласида уй қамоғи ва инквизициянинг қаттиқ назорати остида кун кечиради. Шаҳарга, яъни Римга бориш тақиқланади. 1634 йилда Галилейга ғамхўрлик қилиб келган қизи оламдан ўтади.

    Галилей динамиканинг асослари ҳақида маълумот берувчи “Суҳбатлар ва математик исботлар…” китобини ёзади. 1636 йил майда олим ўз меҳнатини Голландияда чоп этиш бўйича музокаралар олиб боради ва қўлёзмаларини яширишга у ерга жўнатади. Орадан кўп ўтмай Галилей кўриш қобилиятидан айрилади.

    Галилей 1642 йилнинг 8 январида вафот этади, у Арчертрида бирор-бир маросимсиз дафн этилади. 1737 йилда Галилейнинг сўнгги илтимоси бажо келтирилади — унинг ҳоки Санта Кроче соборига олиб келинади ва ҳурмат кўрсатилган ҳолда Микеланжело ёнига кўмилади.

    Реабилитация

    1981 йилда Рим папаси Иоанн Павел II илоҳиёт мутахассислари, тарихчи ва олимлардан иборат махсус комиссия тузиб, Галилей устидан ўтказилган терговда бирор хатоликка йўл қўйилганми, деган вазифани қўяди. Бир неча йилдан кейин Рим папасининг маданият бўйича кенгаши президенти Пол Пупар бошчилигидаги комиссия ўз изланишлари натижасини эълон қилади.

    1992 йилда 31 октябрь куни понтифик астроном устидан ўтказилган инквизицияда хатоликларга йўл қўйганини расман тан олиб, Галилейни реаблитация қилади, омма олдида “олимдан” кечирим сўрайди ва унга “черковнинг қонуний ўғли бўлиш ҳуқуқини” қайтарди. Аниқланишича, Галилей вафотига қадар тўққиз йил давомида Рим папасига ўзининг худосиз экани айтилган гаплар йўлғонлиги ҳақида мактублар ёзиб келган.

    Кутилмаган версия

    Яқинда Ватикан архивларида топилган мактубдан маълум бўлишича, Рим папаси Урбан VIII Галилео Галилей иши тезроқ тугатилишини талаб қилган ва олим дўстининг соғлиғидан хавотирланган. Мактуб Фрайбург университети профессори Франческо Беретта томонидан “Муқаддас инквизиция” архивларидан топилган.

    1633 йил 22 апрель санаси туширилган ҳужжат инквизиция комиссари Винченсо Макулано да Fireнсуола номига юборилган. Мактуб муаллифи кардинал Барберинига папа Урбан VIII нинг ташвишида эканини етказади ва тезроқ ишни якунлашни сўрайди.

    Галилей ҳайкали
    Фото: Wikipedia

    Конгрегация котиби архиепископ Анжело Аматонинг сўзларига кўра, 1610 йилда чоп этилган Галилейнинг “Юлдузлар хабарчиси” китоби нафақат астроном Иоганн Кеплер, балки Григорян календари муаллифи Клавиус томонидан ҳам катта ҳайрат билан қабул қилинган. Ушбу китоб саҳифаларида Галилей оламнинг гелиоцентрик тузилишини тасвирлайди.

    Мактабдан даврида география ёки физика ўқитувчилари Галилей инквизициядан чиқиб “Э пур си муове!” (“У барибир айланаверади!”) жумласини айтган деб ўқувчиларга тушунтиради. Аслида эса у бундай демаган — Галилей бу гапни айтгани ҳақида бирор исбот йўқ. Ҳатто унинг биографиясини ёзган ўқувчиси Винченсо Вивиани қайдларида ҳам ушбу жумла тилга олинмайди.

     

    16.06.2024, 11:44   Изоҳ (0)   12138
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Доимо қарзда юрган, 3 ёшидан мусиқа чалишни бошлаган ва ўлимидан кейин шишиб кетган Моцарт. Буюк бастакорнинг сирли ўлими

    08.03.2023, 09:58

    Рим қўшинларини қўрқувга солган сиракузалик даҳо. Ерни жойидан силжитмоқчи бўлган ва қум зарраларини санаган Архимеднинг ўлдирилиши

    03.04.2023, 09:52

    Сталиннинг ашаддий душмани — Мексикада музўяр болта ёрдамида ўлдирилган Троцкий тақдири

    08.06.2024, 20:27

    Boeing ва Airbus самолётларида сохта сертификатланган қисмлар ишлатилган — NYT

    16.06.2024, 09:55

    Польша президенти Беларусни Украинага қарши урушни қўллаб-қувватлашда айблади

    16.06.2024, 08:59

    АҚШ сувости кемаси республика сувларига таклифномасиз кирди — Куба ташқи ишлар вазири

    15.06.2024, 22:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.