Ўзбекистон Республикаси Президенти 9 ноябрь куни «Т.И.Жўраевни Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида» фармон имзолади. Ҳужжат матнини ЎзА келтириб ўтди.
«Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарорига мувофиқ, Туробжон Икромович Жўраев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинлансин», — дейилади фармонда.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июнида Туробжон Жўраев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)