10 ноябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев: Тадбиркорнинг йўлига тўсиқ қўйиш – бу Президент сиёсатига қарши чиқиш. Президент кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси вакилларига раҳмат айтди.
2. Туробжон Жўраев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинланди. Жўраев 2017 йил июнидан бери вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди.
3. Россиялик кулги устаси Михаил Задорнов вафот этди. Унинг Американи ўзбеклар кашф қилгани ҳақидаги ҳазили айниқса машҳур эди.
4. Ватиканда 2018 йилдан сигарет савдоси тақиқланади. «Муқаддас тахт одамлар саломатлигига жиддий зарар келтирадииган фаолиятни қўллаб-қувватлай олмайди».
5. Самарқандда Volkswagen пикаплари ишлаб чиқарилиши мумкин. Бу автомобиль MAN Auto-Uzbekistan автозаводи қувватларида ишлаб чиқарилиши эҳтимоли бор. Узоқ истиқболда.
Изоҳ (0)