Хивада меҳмонхона фарроши мижознинг пулларини ўғирлагани учун қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Хивадаги меҳмонхоналарнинг бирида яшовчи мижоз ҳамёнидан 2,5 минг доллар ва 5 минг рубль йўқолгани ҳақида мурожаат қилган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ўғрилик шу меҳмонхонада фаррош бўлиб ишловчи 1989 йилда туғилган фуқаро томонидан содир этилгани аниқланган.
Хабар беришларича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИВ ахборотида воқеа айнан қайси меҳмонхонада, қачон юз берганига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)