Ҳарбий хизматчиларга қонунчилик талаблари зарур билимлар бериш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ўтказилувчи тадбирлар муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳақда «Дарё»га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Олинган маълумотлар шахсий таркиб орасида таҳлил қилиниб, жойларда ишни ташкил этишда энг аввало қонун устуворлигини таъминлашга бўлган эътиборни янада кучайтириш орқали ҳуқуқбузарликларнинг олди олинишига хизмат қилмоқда.
Мудофаа вазирлиги ва Тошкент ҳарбий округи ҳарбий прокуратураси ходимлари иштирокида Қуролли Кучлар давлат музейида бўлиб ўтган тадбир ҳам ҳарбий хизматчилар ҳуқуқий маданиятини ошириш, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда уларнинг самарадорлигини янада юксалтиришга қаратилди.
Суҳбат сўнгида «Бирни кўриб фикр қил...» номли ҳужжатли фильм намойиш этилиб, тадбир иштирокчиларининг мавзу юзасидан мулоҳазалари тингланди.
Изоҳ (0)