Россиянинг «Калашников» қуролсоз концерни хусусий инвесторлари — Андрей Бочкарёв ва асли ўзбекистонлик миллиардер Искандар Маҳмудов компаниядаги улушини сотиб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Коммерсантъ» нашри ушбу маълумотни концерн бош директори Алексей Криворучко ва Бочкарёвнинг ўзига асосланиб келтирди.
Бочкарёв қарорини бугунги кунда сердаромадроқ бўлган фуқаролик йўналишидаги бошқа бизнес-активларини ривожлантириш нияти билан тушунтирди. Унинг сўзларига қараганда, «Калашников»ни ривожлантириш иши билан Алексей Криворучко шуғулланади.
Искандар Маҳмудов журналистларнинг қўнғироқларига жавоб бермади.
Изоҳ (0)