Сурияда террорчи-худкушларнинг фронт чизиғи бўйлаб ҳужумлари сони кундан кунга ортиб бормоқда. Бу ҳақда, Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгуга асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, террорчилар назорат қилиб турган ҳудудлар қисқариб боргани сари, худкушларнинг ҳужумлари сони кўпайиб бормоқда. Шойгунинг қайд этишича, бундай ҳужумлар нафақат индивидуал равишда, балки «жиҳодмобил» ва мотоциклларда ҳам амалга оширилмоқда.
«Баъзи кунларда 16—18 тагача шундай ҳужумлар қайд этилмоқда. Бу ҳали ҳеч қандай техникасиз рўй бераётганлари. Турли техника, зирҳли машиналар воситасида кунига саккизтагача ҳужумлар юз бермоқда», — дея қайд этди вазир.
Изоҳ (0)