Франциянинг Тулуза шаҳри четида 28 ёшли эркак машинасини ўқув муассасаси ёнида тўпланиб турган талабалар устига ҳайдади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Хитойлик уч талаба жабрланди. Уларнинг икки нафари оғир аҳволда.
Полицияга кўра, жиноят қасддан содир этилган.
Жиноятчи ушланди. Муқаддам у наркотик билан боғлиқ қонунбузарликлар учун полиция нигоҳига тушгани аниқланди.
Изоҳ (0)