АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош директори Юкия Амано Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Эрон билан атом бўйича келишувни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилди. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.
Атом энергияси бўйича халқаро агентликда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили «чуқур билимга асосланганлик ва юқори касбий маҳоратга ижобий баҳо бергани» ва «Эроннинг ядро фаоллигини чуқур текширишни қўллаб-қувватлаши»ни маълум қилган.
«Хейли Эрон томонидан атом бўйича халқаро агентлик ходимларига тўлақонли ва шаффоф имконият яратиб бериш муҳимлигини таъкидлади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)