ОАВлар ёзишича, Афғонистон мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Тариқ Шоҳ Баҳромий Кобулга Россия вертолётлари бошқа керак эмаслигини айтди. У энди НАТО мамлакатларида ишлаб чиқарилган вертолётларни олади. Россиянинг НАТОдаги доимий вакили Александр Грушко бу борадаги фикри билан бўлишди, деб хабар беради «ТАСС».
Грушконинг ишонч билдиришича, Афғонистоннинг Россияда ишлаб чиқарилган вертолётлардан воз кечиши ушбу республика ҳарбий-ҳаво кучлари имкониятларини барбод қилади.
Россиянинг НАТОдаги вакили сўзларига кўра, Россия вертолётлари Афғонистоннинг жанговар қудрати асосини ташкил қилади. Асосга эга бўлмаган ҳарбий-ҳаво кучларисиз, дейди Грушко, мамлакат ҳудуди устидан назоратни таъминлаб бўлмайди.
Изоҳ (0)