Хитойнинг Xiaomi компанияси ўзининг янги Mi MIX 2s ҳошиясиз смартфонининг бир нечта суратларини тақдим этди. Қурилма Mi MIX 2 билан iPhone X’нинг «қоришмаси» каби кўринишга эга, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».
Xiaomi Mi MIX 2’нинг селфига мўлжалланган камераси смартфоннинг пастки қисмида жойлашган. Суратлардан кўриш мумкинки, янги қурилманинг пастки ҳошияси ингичка бўлади, камера эса экраннинг юқори қисмидаги қирқимдан жой олади.
Mi MIX 2s экранининг юқори қисми iPhone X’даги каби u-симон қирқимга эга бўлади. Батарея ҳолати, тармоқнинг сигнал даражаси ва шунга ўхшаш бошқа нарсалар қирқимнинг ўнг томонида кўринади.
Айтиш керакки, Android’лар учун дастур бу турдаги «қирқимлар»ни қайта ишлай олмайди. Essential Phone смартфони экранининг юқори қисмида шу каби айлана қирқим бор, бироқ кўплаб дастурлар ундан юқорига «кўтарила олмайди». Шу сабабли дисплейнинг юқори қисми «ўлик зона» ҳисобланади.
Ҳозирча Xiaomi’нинг Mi MIX 2s смартфони ҳақидаги маълумотлар шунчаки миш-мишлигича қолмоқда.
Изоҳ (0)