Япониянинг FutureModel компанияси ҳажми кредит картасидан кичикроқ, нархи эса 100 доллардан пастроқ бўлган NichePhone-S деб номланувчи Android-смартфонни намойиш қилди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
Смартфон MediaTek процессори ва 550 мА/соат сиғимли батарея билан жиҳозланган. Унинг қалинлиги атиги 6,5 мм, оғирлиги эса 38 граммни ташкил қилади.
NichePhone-S фойдаланувчилари овозли қайдларни ёзиб олиши, шунингдек, «булут»дан мусиқа қўйиши мумкин. Митти смартфон Android 4.2 операцион тизимида ишлайди ва Bluetooth, 3G, LTE ва модем режимини қўллаб-қувватлайди.
Смартфон 10 ноябрдан қарийб 88 доллар нархида сотувга чиқади.
Изоҳ (0)