АҚШ олий суди Samsung корпорациясининг Apple компанияси билан патент баҳси доирасидаги қарор юзасидан берган апелляциясини рад этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
2016 йилда федерал апелляция суди Samsung Apple’га патент ҳуқуқи бузилгани учун 120 миллион доллар тўлаши ҳақида қарор қабул қилганди.
Мазкур ҳуқуқ экранни блокировкадан холи қилиш ва автоалмаштиришга тааллуқли эканлиги билдирилмоқда.
Олдинроқ суд корпорацияни Apple’нинг бир неча патентини ўзлаштиришда айбдор деб топиб, бунинг эвазига ишлаб чиқилган смартфонларнинг 11 модели сотувидан олинган жами даромад — 1 миллиард долларни жарима тариқасида тўлаш тўғрисида ҳукм чиқарганди. Бироқ Samsung кўплаб суд жараёнлари давомида мазкур суммани камайтиришга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)