Warner Bros. компанияси Pokémon Go мобил дастурини ишлаб чиққан Niantic компанияси билан биргаликда Гарри Поттер ҳақида Wizards Unite — янги мобил ўйинини яратиш устида ишламоқда, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».
Ҳозирча янги «Гарри Поттер» ҳақида кўп нарса маълум эмас, бироқ ўйинда Pokémon Go’нинг айрим функцияларидан фойдаланилиши маълум. Хусусан, ўйинчилар «реал вақтда» ўйин объектини топиш ва ташқи дунё билан ўзаро алоқа ўрнатиш учун турли жойларга ташриф буюриши керак. Унда сеҳрли оламнинг қаҳрамонлари ҳамда махлуқлари билан учрашув, артефактларни излаш, шунингдек, сеҳргарлик машқлари каби янгиликлар бўлиши мумкин.
Ўйин механикаси айнан қандай ишлаши, шунингдек, Гарри Поттер оламининг бошқа барча «сеҳрлари» ҳақида 2018 йилда хабар берилади, бироқ айнан қайси санада эканлиги ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)