Франция парламентининг қуйи палатаси «Миллий фронт» етакчиси Марин Ле Пенни депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қарор суд сўрови асосида 22 депутатдан иборат коллегия томонидан қабул қилинди. Дахлсизликдан маҳрум этиш суд учун Ле Пенга чақириқномалар жўнатиш имконини беради.
Францияда 2015 йил декабрида Ле Пен Twitter орқали ИШИД жангарилари томонидан гаровдаги шахслар ўлдирилиши акс этган фотоларни тарқатганидан сўнг унга нисбатан текширув бошланди. Мамлакат суд расмийлари «Миллий фронт» етакчиси зўравонлик тасвирларини чоп этиб, мавжуд қонунларни бузган деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)