АҚШнинг 2018-молия йили учун мўлжалланган мудофаа бюджети лойиҳасида айтилишича, Пентагонда Касперский лабораторияси маҳсулотларидан фойдаланишни тақиқлаш қонуний тарзда расмийлаштирилади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Москвада жойлашган компания Россия ҳукумати таъсири остига тушиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар туфайли, қонун лойиҳаси мудофаа вазирлигига Касперский Лабораторияси ишлаб чиққан дастурий платформалардан фойдаланишни тақиқлайди», — дейилади қонун лойиҳасида.
Аввалроқ АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги мамлакатдаги барча давлат муассасалари уч ой муддатда Касперский Лабораторияси маҳсулотларидан фойдаланишни тўхтатиши кераклигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)