АҚШ сенатининг қуролли кучлар бўйича қўмитаси Америка телетармоқларида Россия контентининг бир қисми трансляциясини тақиқлашни таклиф қилди. Бу ҳақда 2018-молия йили учун мудофаа бюджети лойиҳасида айтилади.
«Дистрибьюторлар учун Россия ҳукумати қўл остида бўлган, у томонидан назорат қилинадиган ёки молиялаштириладиган контентни телестанцияларга узатиш мажбуриятларини кўзда тутиш керак эмас. Шунингдек, дистрибьюторларни Россия ҳукумати қўл остида бўлган, у томонидан назорат қилинадиган ёки молиялаштириладиган видеодастурни яратиш шарти асосида канални исталган шахсга ижарага бериш мажбуриятлари билан боғлаш керак эмас», — дейди сенаторлар.
25 октябрь куни Москва Вашингтонни Россия ОАВларига АҚШ ҳудудида тинч ишлаш имкониятини беришга чақирган эди.
Изоҳ (0)