Яманнинг Саудия Арабистони раҳбарлигидаги араб коалицияси томонидан қамал қилиниши сўнгги ўн йилликдаги энг оммавий очарчиликка олиб келади ва миллионлаб қурбонларни келтириб чиқаради. Бу ҳақда БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Марк Лоукок БМТ Хавфсизлик кенгашининг ёпиқ мажлисидан кейин айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».
Унинг сўзларига кўра, БМТ бош котиби Антонио Гутерриш Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр билан биргаликда Яман аҳолиси учун гуманитар юкларни етказиб бериш зудлик билан қайта тикланишига чақирди.
«Хавфсизлик кенгаши аъзолари Яманнинг барча портлари ва аэропортлари гуманитар ёрдам ва бошқа етказмалар учун очиқ бўлишини сақлаб қолиш аҳамиятини қайд этди», — деди Италиянинг БМТдаги элчиси Себастьяно Карди.
Изоҳ (0)