Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятида ИШИД назорати остида қолган сўнгги шаҳар — Абу-Камол Сурия ҳукумат қўшинлари ва уларнинг иттифоқдошлари томонидан эгаллаб олинди. Бу ҳақда Reuters президент Башар Асад армияси қўмондонлигига таяниб хабар берди, деб ёзади «Ведомости».
Ҳукумат кучлари Ливаннинг «Ҳизбулло» гуруҳи ва Россия ҳарбий-космик кучлари кўмагида бир ойдан ортиқ вақт давомида олиб борган ҳужумлари шундай якун топди. АҚШ раҳбарлигидаги коалиция томонидан қўллаб-қувватланган Сурия демократик кучлари ҳам параллель тазрда ўз ҳужумларини олиб борди.
Дайр-аз-Зорнинг олиниши Асад учун Суриянинг шарқий қисми устидан назорат тикланганлигини билдиради. ИШИД жангарилари Суриянинг ғарбий Хама вилоятининг бир қисмини ўз қўли остида тутиб турмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)