6 ноябрь куни Жиззах вилояти мусиқали драма театрида атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира кечасининг концерт дастури бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Концертда Фаррух Зокиров, Исмоил Жалилов, Ортиқ Отажонов, Шерали Жўраев, Муножот Йўлчиева, Гулсанам Мамазоитова сингари ўзбек эстрадасининг кўплаб таниқли хонандалари ўз куй-қўшиқлари билан иштирок этди.
Дастурда Шароф Рашидовнинг шеърлари асосида композицион чиқишлар ҳам намойиш этилди.
Изоҳ (0)