Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази санъаткорларнинг фаолияти, саҳнада ўзини тутиши, имижи, кийиниши, муомала маданиятини назоратга олади. Бу 3 ноябрь куни вазирлик ва марказ ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумида кўзда тутилган, деб хабар берди UZ24.
Ушбу ҳамкорлик асосида, шунингдек, театр санъати, миллий ва замонавий қўшиқчилик, рақс санъати ҳамда телерадиоканалларда эфирга узатиладиган қўшиқ ва клипларнинг мазмун-моҳияти, концерт дастурларининг ўзбек миллий маънавиятини юксалтиришга қўшаётган ҳиссасини оширишга қаратилган тарғибот ишларини ҳам назорат остига олиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)