Халқаро олимлар гуруҳи орангутанларнинг Шимолий Суматра вилоятидаги (Индонезия) чекка ҳудудда яшовчи янги, учинчи турини аниқлади. Бу ҳақда National Geographic хабар бермоқда.
Уларга Tapanuli Orangutani деб ном берилди.
Улар аслида 20 йил аввал топилганди, бироқ олимлар жониворлар геноми ва бош суяги морфологиясини комплекс ўрганишдан сўнг узил-кесил хулосага келди.
Тадқиқот натижалари Тапанули орангутанларининг аждодлари бошқа икки тур — Суматра ва Калимантан орангутанлари аждодларидан тахминан 3,3 миллион йил аввал ажралганини кўрсатди.
Янги тур йўқолиб кетиш хавфи остида, уларнинг сони 800 дан ошмайди.
Изоҳ (0)