Вафотидан сўнг одамлар ўлганини англайди ва атрофида бўлаётган ҳодисаларни тушунади. Бундай хулосага Нью-Йорк университети қошидаги Langone тиббиёт мактаби олимлари келди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Шифокорлар ўлимни юрак тўхтаган вақт билан аниқлайди: қон мияга келмай қўяди, бу унинг фаолияти ўша заҳотиёқ тўхташига олиб келади. Охир-оқибат мия ҳужайралари қирилиб кетишни бошлайди, аммо бунга клиник ўлимдан кейин бир неча соат талаб этилади, деб ҳисоблайди тадқиқот раҳбари Сэм Парниа.
Шунингдек, хабар берилишича, одам онги юрак уриши тўхтаганидан кейин дарҳол ўчмайди. Одамлар «ўлимнинг биринчи фазаси»да маълум бир онг белгиларини кўрсатиши мумкин.
Юраги маълум бир вақтга тўхтаб қолган одамлар клиник ўлимдан сўнг ўз атрофида нималар содир бўлганини батафсил айтиб бера олгани билан боғлиқ ҳолатлар бунинг исботидир.
Бу хотираларни шифокорларнинг ўзлари ҳам тасдиқлайди, улар аслида ўлик ҳолатда бўлган беморлари бу тафсилотларнинг барчасини эсда сақлаганидан ҳайратга тушган.
Изоҳ (0)