7 ноябрь куни Аманжол Аяпов Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
Унга қадар Қорақалпоғистон халқ таълими вазири лавозимини вақтинча бажарувчиси сифатида Уснатдинова Жумагул Шараповна эгаллаб турган эди. У вазир ўринбосари лавозимида қолди.
Аманжол Аяпов бундан олдин Қорақалпоғистон Ўрта махсус касб таълими бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)