Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия Федерацияси Коммунистик партияси етакчиси Геннадий Зюгановни Владимир Лениннинг жасадини дафн қилиш таклифини «сафсата» деб атагани учун узр сўрашга чақирди, деб ёзади «Газета.ru» Қодировнинг Telegram’даги каналига таяниб.

Фото: «ТАСС»

«Сиз эҳтимол, аччиқ устида ва ўйламасдан айтган барча гапларингиз учун ўзингиз фикрларини сафсата деб атаган одамлар олдида узр сўрасангиз яхши бўларди. Ва инқилобда ҳамда ундан кейинги совет даврида оилалари жабр кўрганлар олдида ҳам», — деб ёзди Чеченистон раҳбари.

Унинг қайд этишича, ижтимоий сўров натижаларига кўра, россияликларнинг 60 фоизи Лениннинг жасадини кўмиш тарафдоридир.

Зюганов аввалроқ телебошловчи Ксения Собчакнинг Лениннинг жасадини кўмиш таклифини бемаънигарчилик ва сурбетлик деб атаган эди.