Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида яшовчи аёл кўп қаватли уйнинг 13-қаватидаги хонадоннинг деразасидан ўзини ташлади ва ишга кетаётган эркакнинг устига келиб тушди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.
Ҳодисанинг икки иштирокчиси ҳам жиддий жароҳат олган ва касалхонага ётқизилган. Шунга қарамай, шифокорлар уларнинг ҳаётини сақлаб қола олмаган. Эркак ва аёл вафот этган.
Полиция ҳисоботига кўра, аёл депрессиялардан қийналган ва ҳаётига нуқта қўйишга қарор қилган.
Изоҳ (0)