Испания миллий полицияси 6 ноябрь, душанба куни Марокаш фуқаросини ИШИД билан алоқаларда гумон қилиб, қўлга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Испания ИИВга кўра, операция Валенсия автоном ҳамжамиятидаги Сагунто аҳоли пунктида ўтказилди.
47 ёшли марокашлик ИШИД сафига жангарилар ёллаш билан шуғуллангани тахмин қилинмоқда.
Маълумот учун, Испанияда ҳозирда 5 босқичли террорчилик таҳдидининг 4-даражаси эълон қилинган. Мамлакатда 2015 йилдан бери террорчилар билан алоқаларда гумон қилиниб, 200 дан ошиқ одам ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)