Татаристоннинг Юқори Услонск туманида «Белл-407» вертолётининг қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, деб ёзади «Интерфакс».
«Татаристоннинг Юқори Услонск туманида Москва вақти билан соат 8:09 да вертолёт ҳалокатга учрагани ҳақида хабар келиб тушди. Ҳалокат оқибатида бир киши ҳалок бўлган», — дейилади хабарда.
Ҳалокат юз берган жойда қутқарувчилар иш олиб бормоқда.
Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий марказидан хабар беришларича, қулаган вертолёт «АК Барс Аэро» авиакомпаниясига тегишли бўлган.
Вертолёт Қозондан «Свияжск тепаликлари» (Свяжискиe холми) курортига дам олувчиларни олиб келиш учун учаётган эди. Ҳалок бўлган шахс вертолёт учувчиси эди.
Изоҳ (0)