Россиянинг Caviar бренди iPhone X’нинг янги корпусини намойиш қилди, у қурилмага орқа панелга ўрнатилган махсус фотосезувчан пластина ёрдамида ёруғликдан қувват олиш имконини беради, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
iPhone X учун бундай фойдали функция ишлаб чиқувчилари Никола Тесла, Стив Жобс ва Илон Маскдан илҳом олганлигини айтмоқда.
Смартфон қора корпусли бўлиб, зарбага чидамли пластина, безак элементи ва тилларангга бўялган ромга эга. Шиша корпусни титанлисига алмаштириш орқали Caviar қурилмани шикастланишлардан ишончли ҳимоя билан таъминлади.
Ўз-ўзини қувватлантирувчи Caviar қурилмаси қачон сотувга чиқарилиши ҳақида алоҳида эълон қилинади. Caviar iPhone X’нинг нархи 259 минг рублга тенг бўлади.
Изоҳ (0)