3 ноябрь куни Дубайда iPhone X савдоси бошланди. Apple’нинг янги смартфонини биринчи бўлиб сотиб олишни ният қилган бир гуруҳ ўзбекистонликлар Dubai Mall’даги Apple Store дўкони олдида қурилма савдоси бошланишидан 20 соат аввал навбатга турди.
Бу ҳақда БААнинг Khaleej Times нашри хабар берди. Нашр мухбирининг маълум қилишича, беш ўзбекистонлик биринчи бўлиб iPhone X’ни сотиб олиш мақсадида навбатга турган. Бироқ, афтидан, улар навбатда охиригача турмаган — Дубайдаги илк iPhone X’ни Pinkэш Жасвани сотиб олган.
Маълумот учун, Дубайда хотираси 64 гигабайт бўлган iPhone X 4 099 дирҳам (тахминан 1 116 доллар)дан, 256 гигабайтлиги эса 4 729 дирҳам (тахминан 1 287 доллар)дан сотилмоқда.
Изоҳ (0)