АҚШ конгресси вакиллари палатаси 1 ноябрь куни давлат департаментига терроризмга алоқадорлиги аниқланган америкаликларнинг паспортларини бекор қилиш имконини берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди, деб ёзади Forum Daily.
Ўзбекистонлик Сайфулло Соипов Нью-Йоркда теракт содир этганидан сўнг мазкур қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Тед По томонидан тузилган қонун лойиҳаси террорчилик ташкилотлари аъзоси бўлган ёки террорчиларга ёрдам кўрсатадиган фуқароларнинг паспортларини бекор қилишни кўзда тутади. Бироқ уларнинг фуқаролиги бекор қилинмайди.
Шунингдек, паспортлари бекор қилинган фуқаролар 60 кун ичида давлат департаментига шикоят аризаси билан мурожаат қилиши мумкин. 2015 йилда ҳам вакиллар палатаси худди шундай қонун лойиҳасини ишлаб чиққан, бироқ у қабул қилинмаган эди.
«Мен конгрессни виза лотереяси дастурини зудлик билан тўхтатишга чақираман. Бу мамлакатимиз учун ҳалокат. Бу лотереяда иштирок этаётганлар энг яхши мамлакатлардан эмас. Биламизки, мазкур дастур бизнинг миллий хавфсизлигимизга рахна солади. Биз бу дастурни бекор қиламиз», — деган эди Трамп.
Изоҳ (0)