Араб коалицияси қўмондонлиги Ямандаги барча аэропорт ва портларнинг ёпилишини маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Араб коалицияси қўмондонлиги Ямандаги барча ер усти, ҳаво ва денгиз портларини ёпишга қарор қилди», — дейилади хабарда.
Коалиция қўмондонлиги мамлакат аҳолиси, гуманитар ишчилар ва шунингдек, дипломатик миссияларни ҳарбий ҳаракатлар ўтказилаётган ва Яман ҳукумати томонидан назорат қилинмайдиган туманларни четлаб ўтишни маслаҳат бермоқда.
4 ноябрь куни Саудия Арабистони томонидан бошқариладиган коалиция ҳарбий-ҳаво кучлари Яман пойтахтида исёнчи-хусийлар томонидан ар-Риёд томонга учирилган баллистик ракетани тутиб қолган эди.
Изоҳ (0)