3—4 ноябрь кунлари Вьетнамга ёпирилган «Дамри» тайфуни қурбонлари сони 49 кишига етди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Шунингдек, 27 кишининг бедарак йўқолгани маълум қилинди. Ҳукумат вакиллари одамларнинг айнан нима сабабдан вафот этганига ойдинлик киритмаган.
Икки мингдан ортиқ уйлар тайфун туфайли бузилган, яна 80 мингта уйларга зарар етган.
Мавзуга доир: Вьетнамда тайфун сабаб 10 дан зиёд одам ҳалок бўлди
Изоҳ (0)