Бирон бир буюмни сотиб олиш учун бораётганингизда, диққатингизни фақат буюмларнинг қуйида келтирилган сифатларига қаратишга ўзингизни олдиндан тайёрланг.
1-маслаҳат: Агар сиз пахтадан қилинган буюм олмоқчи бўлсангиз, газламанинг бурчагини кафтингиз ичида сиқинг. Агар газлама ғижим бўлса ва ғижимланган қоғозга ўхшаб қолса, демак у – табиий пахта эмас. У биринчи ювишдан кейин ўз кўринишини йўқотади ва эскидек бўлиб кўринади.
2-маслаҳат: Тикишнинг маҳкамлигини билиш учун чокларини текширинг. Агар газламани чок қилинган жойидан тортсангиз, унда кўз олдингизда тикишнинг сифати ҳақидаги манзара пайдо бўлади. Тиғиз тикишлар ва маҳкам чок – буюмлар сифатининг яхшилиги белгиси. Сифатсиз маҳсулотларнинг тикиш жойларида очиқ жойлар қолади, агар улар тортилса чоклар чўзилади.
3-маслаҳат: Сифатли буюмлардаги занжирсимон ёпқичлар металлдан ясалади ва ҳар доим планка билан ёпилган бўлади. Бунга албатта эътибор беринг. Бундай ёпқичлар ишончли ва узоқ вақт хизмат қилади.
4-маслаҳат: Буюмнинг қайрилган жойига эътибор беринг. У шим ва юбкаларда 4 смдан кам бўлмаслиги, блузка ва кўйлакларда – 2 см гача бўлиши керак. Агар қайрилган жойи кичикроқ ёки умуман йўқ бўлса, буюмнинг чеккаси оверлок қилинган бўлса, унда бу буюмнинг сифати пастлигидан дарак беради.
5-маслаҳат: Газламанинг тортилганидан кейин ўз шаклига қайтиш хусусиятини текширинг. Газламани бироз тортинг ва яна дарров қўйиб юборинг. Агар у чўзилса ва яна ўз шаклига қайтса, унда бу сифатли газлама эканлигидан далолат беради.
Изоҳ (0)