Ўзбекистон Марказий банки 2017 йил 7 ноябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8 067 сўм 62 тийин этиб белгиланди. Бу 31 октябрдаги курсга нисбатан 10 сўм 50 тийинга кам. Қайд этиш жоиз, бунгача доллар курси кетма-кет уч ҳафта ўсди. Ўсишдан аввал эса курс беш ҳафта давомида пастлаган эди.
7 ноябрдан эътиборан 1 евро қиймати 9367 сўм 31 тийин (31 октябрдаги курсга нисбатан 13 сўм 81 тийин арзон), 1 Россия рубли эса 136 сўм 62 тийин (31 октябрдаги курсга нисбатан 2 сўм 65 тийин арзон) этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ (0)