Москва шимоли-шарқидаги ишчилар ётоқхонасида юз берган ёнғинда олти киши ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС» ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб.
Таъкидланишича, улар ёниш маҳсулотлари (тутун)дан заҳарланган бўлиши мумкин. Ҳалок бўлганлар — хонада яшаб юрган қурувчилар бўлган, улар ўрта осиёлик бўлган.
Версиялардан бирига кўра, аланга қисқа туташув ёки электр иситгичнинг носозлиги туфайли пайдо бўлган.
Изоҳ (0)