5 ноябрь куни Американинг Техас штати Сазерленд-Спрингс шаҳрида қуролланган эркак баптистлар черкови диндорларини ўққа тутди, деб ёзади «Газета.ru». Оқибатда 26 киши ҳалок бўлди, яна 20 га яқин киши яраланди. Ўқотар йўқ қилинди.
Шу муносабат билан АҚШ президенти Дональд Трамп черковдаги отишмада ҳалок бўлганлар хотирасига мамлакат байроқларини тушириб қўйиш ҳақида фармойиш берди. Бу ҳақда Оқ уй тарқатган баёнотда айтилади.
Оқ уй ва барча жамоат бинолари, ҳарбий постлар ва денгиз базаларидаги байроқлар 9 ноябрь куни қуёш ботгунига қадар тушириб қўйилади.
Изоҳ (0)