5 ноябрь, якшанба куни Саудия Арабистонининг олий мансабдор шахсларини олиб кетаётиб, қиролликнинг Яман билан чегараси яқинидаги Асир маъмурий округида ҳалокатга учраган вертолёт бўлаклари топилди, деб ёзади «ТАСС» Саудия матбуот агентлигига таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, қидирув операцияси давом этмоқда. Қурбонлар ҳақидаги маълумотларни агентлик келтирмади.
Авиаҳалокатда тўққиз киши — назорат мақсадидаги сафар пайтида бортда бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлган. Улар орасида Асир вилояти губернаторининг ўринбосари Мансур бин Мукрин ва Асир полиция бошлиғи бўлгани маълум.
Изоҳ (0)