Франция чемпионлиги учун кураш олиб бораётган 4 та клубнинг барчаси камида 5 та гол фарқи билан зафар қучди. 12-турда етакчилар қандай натижа қайд этгани қуйида кўрсатилган.
Турнинг диққатга молик воқеаси «Жоффруа Гишар» стадионида юз берди. «Сент-Этьен» мухлислари 1 та четлатиш ва рақибнинг 4 та голига зўрға чидаб турганди. Набиль Фекир ўзининг иккинчи, жамоасининг бешинчи голини Месси услубида нишонлаганидан сўнг, улар жунбушга келди.
Getty Images суратларидан кўриш мумкинки, фанатлар Фекир футболкасини ечиб, уни қўлига олиши билан майдонга бирин-кетин югуриб чиқишни бошлаган. Натижада бош ҳакам учрашувни камида 40 дақиқа тўхтатиб қўйишга мажбур бўлди.
Токи махсус хизматлар вазиятни бартараф этиб, стадионни тинчитмагунича, футболчилар майдонга қўйилмаган. Воқеадан шокка тушиб қолган Набиль Фекир мураббий томонидан дарҳол алмаштирилди. Учрашувнинг қолган 10 дақиқасини Жордан Ферри давом эттирди.
Франция Футбол Уюшмаси мавжуд вазиятни ўрганиб чиқиб, мезбонларга нисбатан жазо чораси белгилайди.
Франция. Лига 1 12-тур ўйинлари 4 ноябрь, шанба
Изоҳ (0)