Олександр Усик ва Тайсон Фьюри жанг якунланиб, натижа эълон қилинишидан олдин нималар ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди.
Фьюри: Олександр, омадингни берсин. Сен кучли инсонсан.
Усик: Эшит. Мен сен билан жангга 2008 йилда боксни бошлаган пайтингдан буён тайёрланаман. Ўшанда Европа чемпиони бўлгандинг.
Фьюри: Раҳмат, дўстим, раҳмат. Сен жуда яхши боксчисан. Менга жуда ёқдинг. Зўр ишладинг.
Усик: Ўғлим сени яхши одам эмас дейди. Йўқ, бу — бизнес.
Фьюри: Ҳа, бу бизнес. Мен оилам билан биргаликда Украинага сенинг оиланг билан учрашгани бораман. Сен ҳам менинг уйимга ўз оиланг билан дам олишга келишинг мумкин.
Усик: Муаммосиз.
Фьюри: Раҳмат ҳаммага, сизларни жуда ҳурмат қиламан!
Эслатиб ўтамиз, 12 раунд давом этган жангда Усик очколар эвазига ғалаба қозонганди. боксчилар ўртасидаги иккинчи жанг 12 октябрь куни бўлиб ўтади. Бу жанг шартномасида белгиланган ва кафолатланган.
Изоҳ (0)