766/765 сонли «Тошкент — Бухоро — Тошкент» йўналиши бўйлаб қатновчи «Афросиёб» поездининг фақат битта — 6 ноябрга мўлжалланган рейси бекор қилинди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, кўрсатилган рейс доирасида 6 ноябрь куни Тошкентдан Бухорога, 7 ноябрь куни Бухородан Тошкентга амалга оширилиши режалаштирилган қатновлар бекор қилинган.
Қайд этишларича, рейс «техник сабабларга кўра» бекор қилинган.
Компания матбуот хизмати қўшимча ахборот юзасидан 1005 қисқа телефон рақамига қўнғироқ қилишни илтимос қилган.
Изоҳ (0)