Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Mercedes микроавтобус ва BMW тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Kommersant.uz» хабар бермоқда.
Етти киши жабрланди. Уларнинг бари Ўзбекистон фуқароларидир. Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам машиналари уларни шифохонага етказди.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, BMW X6 бошқариб кетаётган аёл Mercedes микроавтобусини ўтказиб юбормаган, уни ёнидан уриб, ағдариб юборган.
Изоҳ (0)