«Письма о Ташкенте» нашри Tashkent City қурилиши бўйича масъуллардан лойиҳа бўйича бир нечта саволларга жавоб олди.
Маълум бўлишича, Tashkent City лойиҳаси доирасида 12 қаватли турар-жой бинолари барпо этилмоқда. Қурилаётган уйлар олдида эса дам олиш маскани, хиёбон, болалар боғчаси, дўкон, поликлиникалар ҳам қурилади.
Нашр мухбири Tashkent City лойиҳасидаги уйлар макетлари устида яшил рангдаги дарахтзор тасвирлангани, мазкур режа амалда ҳам шундай кўринишда бўлиш-бўлмаслиги ҳақида сўради.
Қайд этилишича, бу шунчаки сурат, уйларнинг томлари эса одатдагидек бўлади.
Изоҳ (0)