Жорий йил баҳорида Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Челябинск соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланганди. Бу ҳақда «Дарё»га журналист Санжарбек Ҳамидов маълум қилди.
Мазкур ҳужжат бугунги кунда ўз самарасини бермоқда. Ҳозирда 22 нафар наманганлик шифокор Челябинскда малакасини оширмоқда. Улар орасида жарроҳ, педиатр, терапевт, реаниматолог, травматолог ва бошқа йўналиш вакиллари бор.
Наманганлик шифокорлар Челябинскда операция жараёнларида ҳам иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)