• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Абдулла Ориповнинг Биринчи Президент ҳақидаги хотираларидан: «Айни ҳақиқатни ёзибсиз!»

    Facebook’даги Ислом Каримов фонди саҳифасида Муҳаммад Исмоил қаламига мансуб «Халқнинг бахти» ҳикояси эълон қилинди. Унда буюк шоир, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов номидан ҳикоя қилинади.

    Фото: Facebook / Ислом Каримов фонди

    Фото: Facebook / Ислом Каримов фонди

    «Ислом Каримов жуда ҳалол ва ҳақиқатпарвар инсон эди. «Жаннатга йўл» асарим ёзилганда мени жуда қийнашди. Совет даври эди. У пайтлар жаннат, дўзах деган гаплар умуман ишлатилмасди. Давлатни коммунистлар бошқарарди. Табиийки, уларга бундай гаплар ёқмас эди. Асарни ҳали қўлёзмалик пайтидаёқ ўғирлаб кетишди. Хотирам шу қадар кучли эканки, юз бетлик шеърий драмани қайта ёзиб чиқдим. Мен ким, совет мафкурасининг қаршисида жимитдеккина жоним бор, «пуф» деса учиб кетардим. Зўрға омон қолганман. Халқимиз, шеърият мухлислари мени қўллаб туришди. «Муштум» журналида «Жаннатга йўл» асарим кетма-кет босилди. 17 киши тўпланиб олиб устимдан юқорига ёзишди: «Асарда нега порахўрлик сўзини ишлатдинг, совет тузумида порахўрлик нима қилади, сен атайин фаровон турмушимизни бузиб кўрсатаётирсан, бузғунчи ва жамиятимизга ёт кимсасан», дейишди. Қаттиқ тошбўрон остида қолдим. Аммо не ажабки, орадан вақт ўтиб, Қарши Давлат драматик театри ушбу асарни саҳналаштирди. Мени ҳам асар тақдимотига таклиф этишди. Тўғрисини айтсам, тақдимотга қатнашишга юрагим дов бермас эди. Лекин, ҳаммадан журъатлироқ чиққан театр жамоасининг таклифини рад қилолмас эдим.

    Буни қарангки, спектаклга ўша пайтда Қашқадарё вилояти обкомининг биринчи секретари бўлиб ишлаётган Ислом Абдуғаниевич қатнашиш истагини билдирибдилар. Баттар оғир аҳволга тушдим. Ислом Абдуғаниевич бу асарни қандай қабул қилишини билмас эдим. Коммунистларни танқид қиламан-у, коммунистларнинг каттаси мени омон қўярмиди, деб хавотирлана бошладим.

    Ислом ака билан биринчи қаторда ёнма-ён ўтирибмиз, саҳнадан «юлғичлар, порахўрлар, диёнатсизлар, худосизлар» деган гаплар дамба-дам эшитилиб турибди. Мен эса, ҳозир Ислом Абдуғаниевичнинг жаҳли чиқиб кетса, нима қиламан, деб юрак ҳовучлаб ўтирибман. Асар тугади. Бир пайт Ислом Абдуғаниевич ўринларидан турдилар. Мен ҳам секин турдим. У киши қулочларини кенг ёзиб, мени маҳкам қучоқладилар. «Раҳмат, шоир, айни ҳақиқатни ёзибсиз!» – дедилар. Елкамдан тоғ ағдарилгандай бўлди. Кўзимдан ёш чиқиб кетди. «Раҳмат, Ислом Абдуғаниевич, раҳмат!» — дея олдим. Ўпкам тўлиб кетган эди, ортиқ гапира олмадим. «Жуда яхши асар ёзибсиз! Бу спектаклни ҳамма кўриши керак. Одамлар оилаларини, бола-чақаларини олиб келиб кўриши керак. Курсида ўтирган ҳар бир амалдор кўриши керак. Одамлар ҳақиқатни билсин!» — дедилар. Сўнг асарни саҳналаштиргани учун театр жамоасига миннатдорчилик билдирдилар.

    Ислом аканинг даъвати билан қашқадарёликлар ушбу драмани кўп вақт томоша қилиб юришди. Мен Ислом акага бағишлаб кўп шеърлар ёздим. Ўшаларнинг бири ушбу шеърдир:

    Менинг мавжудлигим ўзимга керак,Тахтим оиламнинг балки тахтидир.Ислом ака, Сиз бор, биз ғолиб, бешакСизнинг борлигингиз халқнинг бахтидир!

    Ислом ака ҳақиқатдан ҳалол ва покиза инсон эди. Юқори мансабдорлар орасида юлғич ва порахўр кимсалар совет дарвида ҳам кўплаб топиларди. Тошкентдан вилоятларга бориб ишлаб қайтган амалдорлар қайтишида катта катта машиналарни тўлдириб, қимматбаҳо бойликлар билан қайтишарди. Тўплаган бойликлари тоғдай бўларди. Аммо Ислом Абдуғаниевич Қашқадарёда энг юқори биринчи мартабали раҳбар бўлиб ишлаб, Тошкентга ҳеч вақосиз қайтиб келганди. Менинг Суюн деган жияним Ислом Каримовнинг шофёри эди. Ўша менга ҳаммасини рўйи-рост айтган. Ислом Абдуғаниевич қашқадарёликлар билан хайрлашиб чиққанида қўлида иккита майка, иккита кўйлак, битта туфли солинган сумкадан бошқа ҳеч нарса бўлмаган. Ислом ака билан ҳамиша бирга бўлган шофёр жияним Суюн буларнинг ҳаммасидан воқиф эди.

    Ислом Абдуғаниевич бойликка, пулга ружу қўймаган, таъмагирликка, порахўрликка қарши курашган, халқ ва миллат дарди билан яшаган фидойи ва мард, ҳалоллик тимсоли», – дея сўзини тугатди улуғ устозимиз, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов.

    05.11.2017, 09:13   Изоҳ (0)   172819
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ишани, Жассика, Жумонг: ўзбек чақалоқларга қўйилаётган «антиқа» исмлар

    05.11.2017, 08:32

    Тошкент метро бекатларига металлодетектор ромлар ўрнатилади

    04.11.2017, 23:51

    Каттақўрғон шаҳри мактабларига кўмир етказиб берилиши прокуратура назоратига олинди

    04.11.2017, 23:36

    Олмалиқда ўз уйида йиқилиб, ҳушидан кетган ҳомиладор аёл қутқарилди

    04.11.2017, 23:20

    Тошкент метроси учун янги ҳаракатланувчи таркиблар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади

    04.11.2017, 23:05

    Санкт-Петербургдаги супермаркетда икки ўзбекистонлик заҳарланди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси уларни бориб кўрди

    04.11.2017, 19:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ғазо ҳокимияти: Исроил тарқатаётган ун қопларида гиёҳванд моддалар топилди

    Дунё | 28 июн, 13:10

    Одамлар билан доимий мулоқот қилишни талаб этадиган иш соғлиқ учун хавфли эканлиги аниқланди

    Лайфстайл | 28 июн, 12:50

    Хаги-ваги ортидан. “Лалабубу ўйинчоқлари болалар психикасига зарар етказади” — психолог

    Фарзанд | 28 июн, 12:25

    Андижонда жиҳодчиларнинг яширин жамоати фаолиятига чек қўйилди

    Ўзбекистон | 28 июн, 12:04

    27 та тоъй либоси, 90 та шахсий самолёт ва меҳмонлар орасида жаҳон юлдузлари: миллиардер Жефф Безоснинг Венециядаги тоъйи ҳақида энг муҳим тафсилотлар

    Лайфстайл | 28 июн, 11:40

    Музли ванна, медитация ва Ayurve’da: машҳурлар тонгни қандай бошлайди?

    Шоу-бизнес | 28 июн, 11:35

    Тошкент вилоятида ҳокимият ерини 200 минг долларга сотаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 11:20

    Охири йўқ рилслар, йўқотилаётган вақт: телефон қарамлигидан қутулиш учун 8 қадам

    Лайфстайл | 28 июн, 11:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.