• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманган шаҳридаги оилавий поликлиникаларда «Электрон поликлиника»лар фаолият кўрсата бошлади

    Наманган шаҳридаги барча оилавий поликлиникаларда «Электрон поликлиника»лар фаолият кўрсата бошлади. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати

    Фото: Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати

    Соҳа фаолиятини замон талаби асосида такомиллаштириш имконини берадиган янгилик сентябрь ойида шаҳардаги 10-оилавий поликлиникасида татбиқ этилганди. Қисқа фурсатда Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли «Ўзмединфо» маркази, вилоят ҳокимлиги компьютерлаштириш маркази ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари ёрдамида шаҳардаги яна 12 та поликлиника локал тармоққа уланди. Вилоят ҳокимлиги ва ҳомийларнинг молиявий ёрдамида тармоқлар тортилиб, зарур ахборот коммуникация воситалари билан таъминланди.

    «Электрон поликлиника» тизими аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган. Дастурга мувофиқ, поликлиникалар хизмат кўрсатадиган маҳаллаларда яшовчиларга очилган тиббий карталарнинг ҳаммаси касалликларнинг халқаро таснифи шаклида Соғлиқни сақлаш вазирлиги корпоратив тармоғидаги электрон базага киритилган.

    Бемор нафақат ўзи яшайдиган жойдаги поликлиника, балки республиканинг қайси бир шаҳри ёки вилоятида бўлмасин, тиббий хизматга эҳтиёж сезса, ўша ҳудуддаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасига мурожаат қилиши мумкин. Фуқаронинг тиббий картаси мамлакатдаги барча оилавий поликлиникалар компьютерларида кўринади.

    Энди беморлар оилавий поликлиникаларга келиб, навбат кутиб, вақтини беҳуда сарфламайди. Интернет тармоғи орқали шифокор қайси вақтда ишлашини билиб, электрон рўйхатга ёзилиш мумкин. Врачлар қабули чоғидаги ташхис маълумотлари эса автоматик равишда ҳисоботлар базасида қайд этиб борилади.

    Фото: Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати

    Фото: Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати

    Фуқаролар мазкур тизим орқали шифокорлар ва ҳамшираларга миннатдорчилик изҳор қилиши, фаолиятига оид таклиф ва мулоҳазаларини баён этиши мумкин. Яна бир муҳим жиҳат шундан иборатки, «Электрон поликлиника»га келиб тушган мурожаат ёки шикоят таҳлили шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг ишини адолатли баҳолашда қўл келади.

    «Электрон поликлиника» тизими келгуси босқичда туманлардаги кўп тармоқли марказий поликлиникаларга ўрнатилади. Кейин эса қишлоқ оилавий поликлиникалари қамраб олинади. Яқин орада Норин, Мингбулоқ, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманлари аҳолиси ҳам бу имкониятдан баҳраманд бўлади.

    04.11.2017, 15:50   Изоҳ (0)   9401
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қибрайда нафақахўр аёлнинг ҳовлисига ўғриликка тушган 16 ёшли йигит қўлга олинди

    04.11.2017, 14:36

    ЕТTB биринчи вице-президенти Филип Беннет бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради

    04.11.2017, 13:37

    Малайзияда «ўқишга жойлаш»ни ваъда қилган фирибгар 1,5 минг долларни ўзлаштириб юборди

    04.11.2017, 12:33

    Россиянинг «ТВЭЛ» компанияси Ўзбекистонга ядровий ёқилғи етказиб беради

    04.11.2017, 11:54

    Тошкентда 15 йилдан буён қидирувда бўлган «гиёҳфуруш» аёл қўлга олинди

    04.11.2017, 11:00

    Тошкент туманида қурилиши битмаган цехдан Akfa ромларини ўғирлаб кетишди

    04.11.2017, 09:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple шахсий сунъий интеллект терапевтли хизматни ишга туширади

    Дунё | 25 август, 21:35

    Германияда АҚШ фуқароси Хитой фойдасига жосусликда айбланди

    Дунё | 25 август, 21:20

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги тарихий обидалар билан танишди

    Ўзбекистон | 25 август, 21:06

    Германияда Россиянинг НАТОга аъзо бўлиш ғояси ҳақида махфий ҳужжатлар эълон қилинди

    Дунё | 25 август, 20:40

    Юпитернинг пайдо бўлиши метеоритларнинг ўзгаришига олиб келган — тадқиқот

    Дунё | 25 август, 20:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.