АҚШ Қуролли кучлари Сомалидаги ИШИД террорчилик ташкилотига алоқаси бор жангариларга биринчи бор зарба берди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги Америка расмийларига таяниб маълум қилди, деб хабар берди «ТАСС».
Маълумотларга кўра, 3 ноябрь, жумага ўтар кечаси мамлакат шимоли-шарқидаги ҳудудларга бир неча соат фарқ билан иккита зарба амалга оширилган.
Амалга оширилган зарбалар ҳақида биринчи бўлиб хабар берган маҳаллий ҳукуматнинг тасдиқлашича, атига олтита ракета учирилган. Ракеталарни учиришдан мақсад — Кандала шаҳридан 60 километр наридаги қишлоққа ўрнашиб олган террорчилик ташкилотининг маҳаллий раҳбарларини йўқ қилиш бўлган.
Ушбу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)