Москвадаги Пушкин номли тасвирий санъат музейида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Гувоҳларга кўра, шахсий коллекциялар музейи жойлашган бино тепасида тутун кўтарилган. Ҳодиса жойига бир неча ўт ўчириш машинаси етиб келган.
«Интерфакс» агентлиги манбаси ёнғин музейнинг вентиляция тизимида келиб чиққанини билдирди. Бинодан 30 дан ортиқ одам эвакуация қилинди.
Музей матбуот хизмати ёнғин ҳақидаги маълумотни тасдиқлади ва «коллекциялар учун ҳам хавф йўқлиги»ни таъкидлади.
Кейинроқ ФВВ ёнғин бартараф этилганини маълум қилди. Ёнғин майдони 40 квадрат метрни ташкил этган.
Изоҳ (0)