Пекин Вашингтонга Пхеньяннинг ядро-ракета ишланмалари билан боғлиқ тангликни бартараф этишда муҳим ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Телеканал Трампдан Осиё бўйлаб сафари давомида Хитой томонидан АҚШ компаниялари интеллектуал ҳуқуқлари бузилаётгани масаласини кўтариши ҳақида сўради.
«Бундан кўра муҳимроқ нарсани тушунишингиз керак: бизда Шимолий Корея деб аталадиган муаммо мавжуд. Хитой, хусусан, унинг раҳбари Си Цзиньпин бу борада бизга кўмак беряпти», — деди Трамп.
АҚШ президенти Шимолий Корея муаммоси бўйича ечим топилишига умид билдирди.
«Агар шундай бўлмаса, бу ҳеч ким учун ёқимли бўлмайди. Бироқ Хитой бунга йўл қўймаслик учун ёрдам беряпти», — таъкидлади Трамп.
Изоҳ (0)